Admin

Davlat geologiya muzeyida 21 oktabr – “O‘zbek tili bayrami kuni”ga bag‘ishlangan, “Qadring baland bo‘lsin, ona tilim” mavzusida ma’naviy- ma’rifiy tadbir o‘tkazildi. Tadbirda O’zbek adabiy tilining asoschisi, buyuk shoir va mutafakkir Alisher Navoiy ijodiga bag’ishlab sahna chiqish tayyorlandi. Tadbir nihoyasida xodimlarni ona tiliga bo‘lgan mehrini oshirish, adabiyotga qiziqtirish, bilimlarini sinab ko‘rish maqsadida savol-javoblar viktorinasi tashkil qilindi va to’g’ri javob berganlar, sovg‘alar bilan tag’dirlandilar.

Admin

Музейнинг асосий вазифаларидан бири бу геологик тош материаллари фонди (тоғ жинслари, маъданлар, палеонтологик қолдиқлар ҳамда бошқа геологик намуналар)ни кенг аҳоли қатламларига таништиришдир. Шунинг учун хозирги даврда геологлар томонидан қидирув ишлари давомида очилаётган янги фойдали қазилмалари конларининг эталон коллекциялари тўпланмоқда ва витриналарга қўйилмоқда. Геология музейи ходимлари янги музейнинг кўргазма залларида экспозициялар яратишмоқда.

Admin

2023-йил 24 сентябр куни Геология музейига МДҲ давлатларининг “Ер қаърини қидириш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш” бўйича Ҳукуматлараро кенгаши XXVI сессиясининг иштирокчилари, Қозоғистон делегацияси ташриф буюрди. Мехмонларга музейнинг янги кўргазма заллари бўйлаб музей директори томонидан экскурсия ўтилди.

2023-йил 21 – 22 сентабр кунлари Самарқанд шаҳрида МДҲ давлатларининг “Ер қаърини қидириш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш” бўйича Ҳукуматлараро кенгаши XXVI сессияси ўтказилди. Сессияда Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Россия делегациялари иштирок этди. Ўзбекистон делегацияси билан Геология музейи директори ҳам сессияда қатнашди.
Сессия давомида геология соҳасида кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, фойдали қазилмаларнинг янги ноанъанавий турларини излаб топиш ва бошқа масалалар бўйича муҳокамалар бўлиб ўтди..


Хотира санаси муносабати билан Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан “Абу Райҳон Беруний. Географик ва интеллектуал саёҳатлар” халқаро кўргазма лойиҳаси тайёрланди. Кўргазма 2023-йил 5–8-сентабр кунлари ЮНЕСКО бош қароргоҳида ташриф буюрувчилар учун очилди.
Кўргазманинг очилиши шарафига етакчи ўзбекистонлик ва халқаро олимларнинг мақолаларидан иборат 200 бетлик илмий каталог чоп этилди. Абу Райҳон Беруний тарих, геогография, филология, астрономия, математика, механика, геодезия, минералогия, геология ва кўплаб бошқа фанлар бўйича йирик асарлар муаллифи бўлган. У минералогия соҳасида биринчи марта қаттиқ жисимлар ва суюқликларни солиштирма оғирлигини ўзи яратган қўрилмаси ёрдамида ўлчаган.
Геология музейида “Ўзбекистонда геология соҳасини ривожлантиришга қатта ҳисса қўшган буюк мутафаккирлар ва таниқли геолог олимлар” бўлимида Абу Райҳон Берунийга бағишланган экспозиция таёрланмоқда ва у тўғрисида маълумотлар бериб ўтилади.

Admin

«Геология музейи» ДМ ҳамда Ҳ. М. Абдуллаев номидаги “Геология ва геофизика институти” билан биргаликда музейнинг янги биносида аудитория ташкиллаштирилди. Аудиторияга керакли жихозлар жойлаштирилган бўлиб нафақат талабалар балки илмий ходимлар, чет элдан ташриф буюрган олимлар илмий ишлар билан шуғулланишлари мумкин.

Admin

«Геология музейи» ДМ ҳамда “Минерал ресурслар институти” ДМ билан биргаликда янги ўқув йили бошланиши муносабати билан талабаларга музейнинг янги биносида аудитория ташкиллаштирилди. Аудитория керакли жихозлар билан таминланган бўлиб, катта ва шинамдир. Талабаларга умумий геология, минералогия ва бошқа бир неча фанлардан дарс ўтилади, ҳамда амалиётда тоғ жинслари, минераллар намуналари кўрсатилади.

Admin

“Геология музейи” ДМ ҳамда “Ўзбекгеофизика” АЖ билан биргаликда музейнинг янги биносида “Нефт ва газ” бўлими тайёрланмоқда. Экспозиция тайёрлашда макетлар ва интерактив панеллардан фойдаланилмоқда. Витриналарга конлардан олиб келинган фойдали қазилмалар наъмуналари жойлаштирилмоқда. Бу бўлимда нефт ва газ конларини пойдо бўлишидан то хозирги пайтда уни қазиб олиш ҳамда фойдаланиши жарайёнлари ҳақида маълумот бериб ўтилади.

Admin

Ғарбий Австралиялик палеонтология ишқибози, палео-рассом Рис Мееркурт (Rhys Meyerkort) кархародонтозавр - теропод Ulughbegsaurus uzbekistanensis динозаврини тахминий кўринишини чизиб кўрсатибди. Динозаврнинг танасининг узунлиги 7,5–8 м ва тана вазни 1000 кг дан ортиқ бўлган.
Маълумот учун:
Япониялик профессор Коҳеи Танака ҳамда Япониянинг Цукуба университети докторанти Отабек Aнваров, Канадалик профессор Дарла Зеленитский, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология музейи директори Aхмаджон Aхмедшаев ҳамда Ҳоккаидо университети профессори Кобаяшидан иборат тадқиқотчилар гуруҳи томонидан Геология музейидаги экспозициядаги тахминан Тираннозаврнинг жағ суягини ўрганиб чиқишди. Динозавр суяклари динозаврнинг янги турига мансублиги аниқланди ва кашф этилди. Буюк Британиянинг Royal Society Open Science нашриётида “A new carcharodontosaurian theropod dinosaur occupies apex predator niche in the early Late Cretaceous of Uzbekistan” – “Янги кархародонтозаврнинг - теропод динозаври Ўзбекистоннинг бўр даврининг бошларида йиртқичларнинг юқори чўққисини эгаллаган” тўғрисида мақолада эълон қилинган.
Мамбалар:

Расм - Rhys Meyerkort

Мақола - Royal Society Open Science

Admin

Геология музейи ходимлари янги музейнинг кўргазма залларига ўрнатилган янги витриналарга экспонатларни олиб келишда давом этишмоқда. Шунингдек захира фондлари ва музей жихозларини ҳам олиб келишмоқда. Кўчиш даврида музей экспонатларни юмшоқ матолар, пахта ва пенопластлар ёрдамида эхтиёткорлик билан ўралиб қутиларга жойлаштирилган.

Admin

Геология музейи ходимлари музейнинг янги кўргазмаларини заллар бўйича жиҳозлантиришмоқда. Жумладан “Китоб геология миллий табиат боғи” давлат муассасаси ҳамда “Ўзбекистоннинг номаъдан фойдали қазилмалари” бўлимларга бағишланган кўргазма витриналарига экспонатлари жойлаштирилмоқда.

Admin

Геология музейи ходимлари музейнинг янги кўргазмаларини заллар бўйича жиҳозлантиришмоқда. Жумладан “Минтақавий геология” ва “Монография” заллари экспонатлари ўз витриналарига жойлаштирилмоқда. Бу залда Ўзбекистон худудининг турли туманларидан геологлар томонидан олиб борилган ишларида топилган топилмалардан иборат. Тянь-Шань ва Хисор, Фарғона ва Қизилқум худудларидан палеозой ва мезозой даврини литолого-стратиграфик кесимларидан намуналар кўрсатилган.

Admin

Геология музейи ходимлари музейнинг янги кўргазмаларини заллар бўйича жиҳозлантиришмоқда. Улар геологик жараёнлар, Ўзбекистоннинг геологик ривожланиш тарихи, фойдали қазилма конлари жойлашувига эътибор қаратмоқдалар. Кўргазма заллари ўрнатилган янги витриналарга экспонатларни жойлаштирилгандан сўнг, мутлоқ янгича кўринишга келмоқда.

Центр народной дипломатии ШОС в Ташкенте, в рамках мероприятий, приуроченных к 20-летию Шанхайской организации, издал сборник сувенирный альбом — «Почтовые марки стран ШОС», в котором включены почтовые марки с минералами Государственного геологического музея Узбекистана.
2019 году совместно с АО «Ўзбекистон почтаси» и Государственным геологическим музеем была введена в обращение серия почтовых марок «Ўзбекистон Минераллари».
Источник: rus.sectsco.org

Жорий йилнинг 5 июл куни Геология музейи ва “Регионалгеология” ДУК ходимлари “Ўзбекистон тарихи” телеканалида “Ибтидо” кўрсатувида қатнашишди. Кўрсатув давомида геология ва палеонтология йўналиши бўйича, “Динозаврлар даври тарихи” мавзусида сўхбат ўтказишди. Ўзбекистонда динозавирларнинг яшаган тарихи, қадимий жонзотларниннг суяк топилмалари, хозирги пайтда олиб борилаётгат илмий изланишлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.

Жорий йилнинг 25-26 май кунлари Самарқанд шаҳрида “Музейшунослик ва археология тадқиқотлари” халқаро форуми бўлиб ўтди. Форумнинг очилиш маросимида Геология музейи директори қатнашди. Форумда “Музейлар – маданий мероснинг мухим манбаи: анъаналар ва янгиланишлар” мавзусида илмий амалий конференция ўтказилди.
Дастур давомида форум иштирокчилари Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейи ва “Буюк Ипак йўли: Ўзбекистон ва Хитой олтин мероси” кўргазма залларини ҳамда “Боқий шаҳар” ва тарихий обидалар билан танишишди.
Дастур якунида 18 май – “Халқаро музейлар куни” муносабати билан форум иштирокчилари фахрий ёрлиқлар ва кўкрак нишонлари билан тағдирланишди.
Геология музейи директори А.Ш. Ахмедшаев Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги томонидан “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони билан тағдирланди.

Жорий йилнинг 18 май куни Геология музейи директори А. Ш. Ахмедшаев “Дунё бўйлаб” телеканалида 18 май “ХАЛҚАРО МУЗЕЙЛАР КУНИ”га бағишланган телекўрсатувда иштирок этди. Кўрсатув жонли эфирда, интервью шаклида, бўлиб ўтди. Геология музейи директори билан биргаликда Республикамизнинг бошқа музейлари ходимлари хам қатнашди.

Давлат геология музейда буюк шоир ва олим, саркарда, машҳур давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540-йиллиги муносабати билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Учрашув давомида буюк саркарда ҳаёти ва фаолияти ҳақида суҳбатлар ўтказилди ҳамда шоирга мансуб мисралардан намуналар ўқилди.

Давлат геология музейи ходимлари Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ва 14-Январ – Ватан химоячилари куни муносабати билан, барча ҳарбий хизматчилар ва хуқуқни мухофаза қилиш органлари ва бутун Ўзбекистон халқини байрам билан муборакбот этади!

«Давлат геология музейи»да 14-январ – Ватан химоячилар кунига бағишланган “Ватаним таянчим” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Иштирокчиларга Қуролли Кучлар олиб борилаётган ватанпарварлик ишлар, юртимизда қуролли кучларнинг ўрни, вазифалари бўйича маъруза қилинди.

Admin

Жорий йилнинг 21 декабр куни Давлат геология музейи директори Ахмедшаев Ахмаджон Шаякубовични - 70 ёшга тўлиши муносабати билан Маданий мерос агентлиги директорнинг ўринбосари Турсунали Кузиев ҳамда бир қатор музей директорлари самимий табрик ва эзгу тилакларни билдиришди, шонли юбилей билан яна бир бор чин қалбдан табриклаб, мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва масъулиятли фаолиятда улкан муваффақиятлар тилашди.

Admin

Жорий йилниннг 21 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил учун Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаатномаси юзасидан Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда Маданий мерос агентлиги раҳбарияти, давлат музейлари раҳбарлари қаторида Давлат геология музейи директори ҳам иштирок этди.
Йиғилиш давомида Президентнинг “Музейларни замон талабларига мослаштириш ва 2023-йил учун давлат дастурини қабул қилиш” тўғрисидаги мурожаатларига алоҳида тўхтатилиб ўтилди.

Admin

Жорий йилнинг 14 декабр куни “Ватанпарварлик ойлиги” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Туризм ва маданий мерос вазирлиги хузуридаги Маданий мерос агентлиги билан биргаликда Қуролли Кучлар давлат музейида “Ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялашда музейларнинг ўрни” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Тошкент шаҳрида фаолият олиб бораётган барча давлат музейи директорлари ҳамда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги вакиллари иштирок этдилар.
Куннинг иккинчи ярмида музей директорлари Қуролли Кучлар академиясига экскурсияга ташриф буюришди. Қатнашувчилар академиянинг музейидан жой олган экспонатлар билан яқиндан танишди. Шундан кейин тадбир академия мажлислар залида давом этди. Музей директорлари ўзларининг музейлари хақида батафсил маълумот бериб ўтишди.

Ўз соҳасинининг малакали, бой тажрибага эга бўлган етук мутахассиси, Давлат геология музейи директори Ахмедшаев Аҳмаджон Шаяқубович 2022 йил 7 декабрда 70 ёшга тўлди.
А.Ш.Ахмедшаев 1970-1975 йилларда Тошкент политехника институтининг геология қидирув факультетини муваффақиятли тамомлаб Ўзбекистон Геология вазирлигининг “ОМЭ САИГИМИС” институтининг тажриба-методик экспедициясида геолог вазифасида меҳнат қилишдан бошлади. 1982 йилдан 1984 йилгача Мозамбик Республикасида геолог бўлиб ишлади. 1984 йилдан бошлаб 6 йил давомида Ўзбекистон геология вазирлиги қошидаги тажриба-методик экспедициясида (ОМЭ) геолог, отряд бошлиғи, катта геолог ва партия бошлиғи сифатида фаолият олиб борди. 1990-1998 йилларда “Ўзбекгеология” Бош мувофиқлаштириш геология бошқармасининг “Илмий ишлаб чиқариш ва ўвуқ маркази”да тематик партия бошлиғи, директор ўринбосари лавозимларида ишлади. 1998 йилдан 2008 йилгача Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг Геология музейи директори лавозимида фаолият олиб борди. 2008-2010 йилларда “Давлат геология ахборот маркази” Давлат корхонасида Минерал хом-ашё базасини баҳолаш бўлимида етакчи геолог ва шу бўлим бошлиғи вазифаларини бажарди. 2008-2010 йилларда “Ўзбекистон чегараларини делимитация ва демаркация қилиш” бўйича Давлат коммисия аъзоси бўлди. 2010 йилдан ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг “Давлат Геология музейи” ДМ директори лавозимида самарали меҳнат қилиб келмоқда.
А.Ш. Ахмедшаев шу кунга қадар Ўзбекистон миллий университети, Тошкент давлат техника университети талабалари, Олмазор Политехника касб-ҳунар коллежи ўқувчиларига геология, минералогия, петрография, фойдали қазилмалар, палеонтология фанлари бўйича ўқув дарслари ўтказиб, уларнинг назарий билимларини амалиётда мустаҳкамлашда яқиндан ёрдам кўрсатиб келмоқда.
2010 йилдан бери А.Ш. Ахмедшаев Ўзбекистон Республикаси Ҳалқ таълими вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар Қўмитаси ҳамда Геология музейи ходимлари билан биргаликда мактаб ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтадиган “Ёш геолог” олимпиадасининг маъсул ташкилотчиларидан ҳисобланади. Олиб бораётган шу каби ишлари билан мактаб ўқувчиларини геология соҳасига бўлган қизиқишларини оширишга, уларни геология соҳасига жалб қилишга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.
Шу билан бирга, А.Ш.Ахмедшаев халқаро миқиёсда, яъни МДҲ давлатларининг мактаб ўқувчилари орасида бўлиб ўтадиган “Ёш геологлар очиқ дала олимпиада”сида Ўзбекистон “Ёш геолог” терма жамоаси билан қатнашиб, нуфузли ўринлар ва совринларни эгалаб келмоқда. Жумладан, 2013 йилда Қозон шаҳрида, 2014 йилда Олма-Ота шаҳрида, 2015 йилда Тюмень шаҳрида, 2017 йилда Кемерова шаҳрида, 2018 йил Остона шаҳрида, 2019 йил Новосибирск шаҳрида, 2021 йил Екатерингбург шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатлари иштирокчилари ўртасида бўлиб ўтган олимпиадаларда мактаб ўқувчиларининг самарали иштирокини таъминлашга ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшди.
А.Ш Ахмедшаевнинг илмий мақолалари республикамизнинг турли газета ва журналларида, шунингдек, ҳалқаро илмий – маънавий журналларда чоп этилмоқда. Жумладан:
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих музейининг “Моддий – маънавий мерос ва умумбашарий кадриятлар” журналида 2016 йилда “Ўзбекистонда хартумли ҳайвон топилгани ҳақида” мақоласи;
“Геология ва минерал ресурслар” журналининг 2016 йилдаги юбилей сонида “Геология музейи – унинг Республика ёшларини тарбиялашдаги ўрни” мақоласи;
Радио-аналитика ва ядровий кимё журналида 2016 йилда “Нейтрон фаоллашуви ва жанубий мамонтлар ва динозаврларнинг янги кашф этилган суякларини кузатиш” мақоласи; (Венгрия, Будапешт Кядо Академияси (Springer) томонидан нашр этилган)
“Фундаментал ва амалий палеонтология” (LXIV сессияси материаллари) тўпламида “Ўзбекистоннинг олиготсен даври ётқизиқларининг минтақавий стратиграфик схемасини такомиллаштириш ва ўзаро боғлиқлиги тафсилотлари” ва “Ўзбекистон ҳудудидаги Қадимги филлар (Аrchidiskodon)” бўйича тезислари (Санкт-Петербург, 2018й.);
Буюк Британиянинг Royal Society Open Science нашриёти томонидан 2021 йилда “A new carcharodontosaurian theropod dinosaur occupies apex predator niche in the early Late Cretaceous of Uzbekistan” – “Янги кархародонтозаврнинг – терроподлар оиласига кирувчи динозавр
Ўзбекистоннинг бўр даврида йиртқичларнинг юқори чўққисини эгаллаган”лиги тўғрисидаги мақоласи;
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасининг ахборот – кутубхона журнали “INFOLIB” №2, 2021 й “Музей таблицы Менделеева” мақоласи;
Словакия Республикасининг “Quark Magazine” журналида 2022 йилда “Қадимги буюк ипак йўли” мавзусида мақоласи;
Палеонтология ва стратиграфия: Ҳозирги ҳолати ва ривожланиш йўллари (LXVIII сессияси материаллари) тўпламида (Санкт-Петербург 2022й.) “Пандемия шароитида музей фаолиятига янги ёндашувлар, Бир коллекция тарихи” тўғрисида мақола чоп этилди.
А.Ахмедшаев Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан 2016 йилда ўтказилган “Йилнинг энг яхши жонкуяри” номинацияси бўйича Ўзбекистон музейлар кенгаши диплом билан тақдирланган.
2019 йилда Россия Геология жамияти томонидан Геология соҳасидаги хизматлари учун А.Е.Ферсман медали билан тақдирланди.
2020 йилда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан Дўстлик ордени билан мукофотланган.

Admin

Жорий йилнинг 6 декабр куни Давлат геология музейида Юристконсульт Хушвақт Сафарбаевич билан биргаликда музей ходимларига “8 – декабр Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигини 30 йиллиги”, “9 декабр Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” ва “10 декабр – Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган-лигининг 30 йиллиги” муносабати билан давра сухбати бўлиб ўтди.

Admin

Жорий йилнинг декабр ойида Давлат геология музейи ходимлари “Ўзбекгеофизика” АЖ қарашли клиника шифохонасида навбатдаги тиббий кўрикдан ўтдилар. Ходимлар тиббий кўрикда офтальмолог, отоларинголог, флюорография, невропатолог, терапевт ва бошқа йўналишдаги шифокор кўригидан ўтдилар.

Admin

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданий мерос агентлиги ва Россия Федератсияси маданият вазирлиги ҳамкорлигида Ўзбекистон ва Россия давлатлари ўртасида ўрнатилган дипломатик алоқаларнинг 30-йиллигига бағишлаб жорий йилнинг 18 ноябр куни “Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси”да “Ўзбекистон ва Россия музей вакиллари конференцияси” ҳамда “Росфото” фотокўргазмасини очилиш маромиси бўлиб ўтди.
Тадбирда Давлат геология музейи “Кўргазма лойиҳаларини ташкил этишда замонавий технологиялар, Ҳамкорлик имкониятлари: Музейларни ижодий майдон сифатида ривожлантириш” мавзусида тағдимот билан қатнашди. Шунингдек тематик сексиялар ташкил этилган бўлиб иккала томон музейлар вакиллари ўзларининг иш фаолиятлари ҳақида қисқача гапириб, фото ва видео материаллар асосида тайёрланган тақдимотларини намойиш этишди.

2018 йил Давлат геология музейи ҳамда Япониянинг Цукуба университети билан геология, палеонтология ва музейшуносликда ўзаро ҳамкорлик қилиш мақсадида меморандум имозоланган.
Шу меморандум асосида жорий йилнинг 20 октябр куни Давлат геология музейига Япониянинг Цукуба университети профессори Kohei TANAKA, Хоккайдо университети Музейи профессори Yoshitsugu KOBAYASHI ва Цукуба университети магистри Yuichi ENDO ташриф буюришди.
Ташриф чоғида Давлат геология музейининг палеонтологик экспонатлари ўрганилмоқда.
Аввалги 2019 йилги ташрифи чоғида музей экспозициясидаги палеонтологик намуналарни илмий ўрганиш натижасида 2021 йил 8 сентябр куни Буюк Британиянинг Royal Society Open Science нашриёти томонидан “A new carcharodontosaurian theropod dinosaur occupies apex predator niche in the early Late Cretaceous of Uzbekistan” – “Янги кархародонтозаврнинг - теропод динозаври Ўзбекистоннинг бўр даврининг бошларида йиртқичларнинг юқори чўққисини эгаллаган” тўғрисида қўшма мақола чоп этилди.

21 oktyabr – O‘zbek tiliga davlat tili maqomi berilgan kun. Dunyo xalqlari va millatlarining madaniy o‘zagi va asosiy muloqot manbai bu ularning milliy tili hisoblanadi. Har bir tilning saqlanishi hamda yosh avlodga yetkazilishi, halq taraqqiyoti va uning kelajagini belgilaydi. O‘zbek tili mustaqil davlatimizning bayrog‘i, gerbi, madxiyasi qatorida turadigan, qonun yo‘li bilan ximoya qilinadigan muqaddas davlat ramziga aylandi.
Davlat geologiya muzeyi 2022 yil 30 sentabrdagi O‘zbekiston Respublikasi Davlat geologiya va mineral resurslar qo‘mitasining Farmoyishi ijrosini ta’minlash maqsadida hamda 21 oktyabr – O‘zbek tiliga davlat tili maqomi berilgan kuni munosabati bilan Davlat geologiya muzeyida “Til-millat ko‘zgusi” nomli manaviy-ma’rifiy tadbir tashkil etildi. Tadbirda muzey xodimlari o‘zbek tili xaqidagi she’rlar va davra suxbatida faol ishtirok etdilar.

Давгеолқўмнинг 2022 йил 23-июлдаги 23-сон баёнининг 4-бандини ижросини бажариш мақсадида, коррупцияга қарши назорат тизимини ташкил этиш ҳамда ҳодимлар ўртасида коррупцияга қарши курашиш соҳасида тушунтириш ишларини олиб бориш, ҳодимларнинг хуқуқий онг ва маданиятини юксалтириш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатини шакллантириш бўйича “Иш режаси” асосида жорий йилнинг 13 октябр кунида Давлат геология музейида юристконсульт Хушвақт Сафарбаевич иштирокида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик тизими” мавзусида музей ходимлари билан биргаликда давра суҳбати бўлиб ўтди.

Admin

Жорий йилнинг 19 май куни Давлат геология музейи директори Ўзбекистон тарихи каналида “Тарихий савол” кўрсатувида жонли эфирда иштирок этди.
Кўрсатув давомида иштирокчилар 18 май “Халқаро музейлар куни”, музейлар тўғрисида қабул қилинаётган янги қарорлар ва фармойишлар, ахолини музейларга ташрифларини кўпайтириш, музейларда кўргазмалар ўтказиш қай даражадалиги, экспонатларнинг реставрация қилиниши бўйича муаммолар ва бошқа мавзуларда давра суҳбати бўлиб ўтди.

Admin

2021 йил 31 июлдан – 6 августга қадар Россиянинг Екатеринбург шаҳрида XIII - Бутунроссия ёш геологлар очиқ дала олимпиадаси бўлиб ўтган эди. Ўзбекистон Республикаси «Ёш геолог» командаси олимпиадада фаол қатнашдилар. Пандемия сабабли олимпиада онлайн тарзида ўтказилган эди. Олимпиада ташкилотчилари томонидан сертификат ва эсдалик совғалар юборилди.

Жорий йилнинг 13 май куни Давлат геология музейида “Ёш геолог” командаси аъзолари XIII - Бутунроссия ёш геологлар очиқ дала олимпиадасида фаол қатнашганлиги, ҳамда яхши натижаларни кўрсатганлиги муносабати билан Давлат геология қўмитаси ходимлари ва Давлат геология музейи директори томонида Екатеринбург шаҳри олимпиада ташкилотчилари юборилган серти-фикатлар ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Admin

Жорий йилнинг 26 мартдан 12 апрелгача бўлган вақтда Павл Йозеф Шафрик номидаги Университет профессори Мартин Кундрати ва бир гурух геолог, палеонтологлар ҳамда Давгеолқўм тизимидаги ДК “Регионалгеология” корхонаси геолог-палеонтолог ходимлари билан Навоий вилоятининг Жарақудуқ туманига уюштирилган қўшма палеонтологик экспедициянинг илмий изланишни II босқичи тугатилди. Шунингдек қадимги жонзотларни ноёб суяк қолдиқлари топилган бўлиб мутахассислар билан биргаликда Давлат геология музейида ҳамда Словакия Университетида ўрганилади.